ЎзА Ўзбек

03.12.2019 Чоп этиш версияси

Европа давлатларининг Россияга жорий этган санкциялар сиёсати амалда қолади

Европа давлатларининг Россияга жорий этган санкциялар сиёсати амалда қолади

Украина Президенти Владимир Зеленский Европа иттифоқи Россияга нисбатан қўлланувчи санкциялар бўйича кафолат берганини маълум қилди.

Бу ҳақда давлат раҳбари “Spiegel”, “Le Monde” ва “Time” каби хориж оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида маълум қилди, дейилади НОВОРОССИЯ ахборот агентлиги порталида.

“Европанинг етакчилари ҳудудлар қайтарилмагунича Россияга санкциялар сиёсати амалда қолишига кафолат берди”, деди Зеленский. 

Айни пайтда у Франция Президенти Макроннинг унга Москва билан муносабатни яхшилаши лозимлигига оид берган маслаҳатини изоҳламади.

1 015
ЎзА