ЎзА Ўзбек

10.09.2019 Чоп этиш версияси

Еврокомиссия Украина орқали газ олиб ўтиш бўйича Россия билан келишувга эришди

Еврокомиссия Украина орқали газ олиб ўтиш бўйича Россия билан келишувга эришди

Россия ва Украина ўртасидаги газ транзити масаласи бўйича Еврокомиссия иштирокидаги энергетика вазирлари даражасида ўтказилувчи музокаралар 19 сентябрь кунига белгиланди.

Бу ҳақда “Bloomberg” агентлиги европалик манбага асосан хабар беради. Маълумотни Еврокомиссия тасдиқлаган.

Эслатиб ўтамиз, 6 сентябрь куни Еврокомиссия Украина орқали газ олиб ўтиш бўйича Россия билан келишувга эришган. Маълумот учун, 23 августда “Нафтогаз” 2020 йилдан Россиядан газ транзити тўхтатилиши кутилаётганини маълум қилганди.

2 536
ЎзА