ЎзА Ўзбек

30.11.2019 Чоп этиш версияси

Еврокенгаш раиси ўз ваколатларини Шарль Мишелга топширди

Еврокенгаш раиси ўз ваколатларини Шарль Мишелга топширди

Еврокенгаш раиси Дональд Туск ўз ваколатларини Бельгия федерал ҳукуматининг собиқ бош вазири Шарль Мишелга топширди. REGNUM хабарига кўра, Еврокенгашнинг янги раҳбари 1 декабрдан лавозим мажбуриятларини бажаришга киришади.

Ваколатларни топшириш ва қабул қилишга бағишланган тантанали маросим Брюсселдаги “Европа” биносида бўлиб ўтди.

Аввалроқ, Дональд Туск Европарламентда йирик фракцияси бўлган Европа халқ партиясининг янги раиси этиб сайланганди.

1 163
ЎзА