Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.07.2018 14:50 Чоп этиш версияси

Евроиттифоқ Россияга қарши санкциялар муддатини узайтирди

Евроиттифоқ Россияга қарши санкциялар муддатини узайтирди Европа Иттифоқининг Россия Федерациясига қарши иқтисодий чекловларни 6 ой муддатга узайтириш ҳақидаги қарори бугундан кучга кирди.

ЕИнинг расмий нашрида чоп этилган маълумотга асосланиб, бу ҳақда ТАСС хабар беради.

Қайд этилишича, ЕИ Кенгаши Россия иқтисодиётининг ўзига хос соҳаларига йўналтирилган чекловларни 2019 йилнинг 31 январь санасига қадар узайтирган.

Ҳозирда ЕИнинг Россияга жорий этган иқтисодий, индивидуал чеклов чоралари ва Қрим бўйича санкциялари амалда. Дастлаб 2014 йилда ЕИ томонидан РФга қарши молия, энергетика, мудофаа соҳалари ва иккиламчи маҳсулотларга тегишли санкциялар жорий қилинган.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
6 760