ЎзА Ўзбек

14.01.2020 Чоп этиш версияси

Евроиттифоқ Эронга нисбатан санкциялар жорий этмайди

Евроиттифоқ Эронга нисбатан санкциялар жорий этмайди
Европа иттифоқи Украинанинг самолёти уриб турилиши туфайли Эронга нисбатан санкциялар қўлламайди.

Бу ҳақда Брюсселдаги манба асосида “ТАСС“ хабар тарқатган.

Унга кўра, Евроиттифоқ бу борада жавобгарликни ўз зиммасига олган Теҳронга нисбатан чеклов чоралари кўрилишига асос йўқ деб билади.

Шунингдек, Евроиттифоқ дипломатия раҳбарлари 20 январь куни фожиа оқибатлари ва Эроннинг ядровий дастурига оид келишув бўйича масалани муҳокама қилади.


1 333
ЎзА