ЎзА Ўзбек

30.12.2019 Чоп этиш версияси

Евроиттифоқ ҳарбий амалиётни тўхтатишга чақирди

Евроиттифоқ ҳарбий амалиётни тўхтатишга чақирди

Евроиттифоқ Суриянинг Идлиб вилоятида яшовчи аҳолини ҳимоя қилиш мақсадида мазкур мамлакат ҳукумат қўшинлари томонидан 19 декабрда бошланган террорчи гуруҳларга қарши ҳарбий амалиётни тўхтатишга чақирди.

ТАСС хабарига кўра, бу ҳақда Брюсселда ташқи сиёсат вакили томонидан баёнот берилган. Айни пайтда Евроиттифоқ бу ҳудудда террорчи гуруҳлар мавжудлигини тан олиб, бундан ташвишдалигини маълум қилади.

Маълумот учун, Идлиб Суриянинг 2012 йилдан буён террорчи гуруҳлар назорати остида қолаётган ягона вилоят ҳисобланади.

3 588
ЎзА