ЎзА Ўзбек

26.08.2018 15:56 Чоп этиш версияси

Эрондаги зилзила қурбонлари сони 3 нафарга, жабрланганлар эса 243 кишига етди

Эрондаги зилзила қурбонлари сони 3 нафарга, жабрланганлар  эса 243 кишига етди

Эрон ғарбида содир бўлган зилзила қурбонлари сони 3 кишига етди. Mehr ахборот агентлиги бу ҳақда хабар берган. Қайд этилишича, жабрланганлар сони 243 кишини ташкил этмоқда. Кирмоншоҳ вилоятидаги 8 та қишлоқ электр таъминотидан узилган. Сув етказиб беришда ҳам муаммолар вужудга келмоқда. Мамлакат етакчиси Ҳасан Руҳоний мутасаддиларга зилзиладан жабр кўрган аҳолига зудлик билан кўмак бериш, тезкор ёрдам марказларини ташкил этиш ва ҳудуддаги вазиятни тезроқ ўнглаш вазифасини қўйган. 

АҚШ геология хизматининг маълум қилишича, Ер силкинишлари якшанбага ўтар кечаси қайд қилинган. Зилзила маркази Кирмоншоҳ вилоятида Жовонруд шаҳридан 31 км. ғарбда, ўчоғи эса 8,3 км. чуқурликда бўлган.

Н. Тошпўлатова, ЎзА
5 015