ЎзА Ўзбек

06.04.2020 Чоп этиш версияси

Эронда мамлакат ичкарисида транспорт қатновларига рухсат бериш масаласи кўриб чиқилмоқда

Эронда мамлакат ичкарисида транспорт қатновларига рухсат бериш масаласи кўриб чиқилмоқда
Эрон ҳукумати 18 апрелдан вилоятлар ўртасида қатновларга рухсат беришни мўлжаллаяпти. Мамлакат ичкарисида қатновлар коронавирус туфайли тақиқланган эди, деди президент Ҳасан Руҳоний якшанба куни коронавирусга қарши кураш штаби мажлисида.

Айни дамда Эронда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 55743 та ҳолат қайд этилган, 3452 киши офат қурбони бўлди. Шу билан бирга, 19736 киши коронавирусдан соғайиб чиққан.

"Вилоят ҳудудида шахсий транспортларда юриш мумкин эди, лекин бошқа вилоятларга сафар қилиш 18 апрелгача мумкин эмас. Вилоятлар ўртасида эркин ҳаракатланиш 18 апрелдан бошланади ", - деди Руҳоний. Унинг чиқиши мамлакат телевидениесида намойиш қилинди.

Мактаблар ҳам 18 апрелгача ёпилган, қўшимча қилди у. Шунингдек, давлат раҳбари бу режим мамлакатдаги муқаддас жойларни зиёрат қилишга ҳам тегишли, эканини эслатиб ўтди.

"Коронавирус юқиш хавфи кам бўлган тадбиркорлик фаолиятига ҳам 11 апрелдан рухсат берилади. Аммо, касалликка чалиниш хавфи юқори бўлган корхоналар фаолияти 18 апрелгача бошланмайди. Бу масала бўйича кейинроқ қарор қабул қилинади", - дея таъкидлади Руҳоний. Президентнинг эслатишича, тақиқ одамлар тўпланиб ишлайдиган тадбиркорлик фаолиятига тегишли ҳисобланади.

Эронда коронавирус туфайли қутқарув хизмати, полиция ва ҳукумат органларидан бошқа барчага транспорт ҳаракати тақиқлаб қўйилган. Шунингдек, ҳиёбонлар, кўнгилочар жойлар, савдо марказлари ёпилган. Фақат озиқ-овқат дўконлари ва дорихоналарга ишлашга рухсат бор.

903
ЎзА