ЎзА Ўзбек

26.08.2018 09:48 Чоп этиш версияси

Эронда кучли зилзила содир бўлди: Жабрланганлар сони 140 нафарни ташкил этмоқда

Эронда кучли зилзила содир бўлди: Жабрланганлар сони 140 нафарни ташкил этмоқда
Эрон ғарбида содир бўлган 6.1 магнитудали зилзила сабабли 140 киши жабрланди, бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақида Press-TV телеканали хабар бермоқда.

АҚШ геология хизматининг маълум қилишича, Ер силкинишлари якшанбага ўтар кечаси қайд қилинган. Зилзила маркази Кирмоншох вилоятида Жовонруд шаҳридан 31 км ғарбда, ўчоғи эса 8,3 км чуқурликда бўлган.

"Al-Sumaria" телеканали хабарига қараганда, ер силкинишини қўшни Ироқнинг Бағдод шаҳри, Киркук, Сулаймония, Дияла ва Дахук каби вилоятларида ҳам сезишган.

Н. Тошпўлатова, ЎзА
4 997