ЎзА Ўзбек

14.08.2019 10:38 Чоп этиш версияси

Эрон ядровий корхонасида икки йилда самара берадиган тадқиқот маркази қурилиши бошланди

Эрон ядровий корхонасида икки йилда самара берадиган тадқиқот маркази қурилиши бошланди

Эрондаги Фордо ядровий корхонасида барқарор изотоплар бўйича тадқиқот маркази қурилиши бошланди, дейилади Эрон атом энергияси ташкилоти сайтидаги маълумотда.

Унга кўра, тадқиқот маркази қурилиши бошланишига бағишланган маросимда ташкилот раҳбари Али Акбар Салоҳий иштирок этган.

“Бу марказ маҳсулотлари икки йилдан кейин ўз самарасини кўрсатади”, дейилади Эрондаги давлат телевидениесига таянган ҳолда Риа Новости келтирган иқтибосда.

ЎзА
1 896