ЎзА Ўзбек

19.09.2019 Чоп этиш версияси

Эрон ташқи ишлар вазири виза йўқлиги учун Нью-Йоркка боролмаслигини маълум қилди

Эрон ташқи ишлар вазири виза йўқлиги учун Нью-Йоркка боролмаслигини маълум қилди

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф “Tasnim” агентлигига Нью-Йоркдаги БМТ бош ассамблеясида қатнашиш учун боришга виза бўлмаганини маълум қилди. 

“Нима бўлишини кўрамиз. Ҳозирча аниқ эмас, айни пайтда бизда виза йўқ”, деди Зариф. 

Аввалроқ Эрон оммавий ахборот воситаларида Президент Ҳасан Руҳоний бошчилигидаги мамлакат делегацияси виза йўқлиги туфайли БМТ бош ассамблеясининг сессиясида иштирок этмаслиги маълум қилинганди.

2 250
ЎзА