ЎзА Ўзбек

30.09.2019 Чоп этиш версияси

Эрон ташқи ишлар вазири: БМТ хавфсизлик кенгашига аъзо давлатлар АҚШ Президенти розилигисиз ҳеч нарса қилолмайди

Эрон ташқи ишлар вазири: БМТ хавфсизлик кенгашига аъзо давлатлар АҚШ Президенти розилигисиз ҳеч нарса қилолмайди

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Европадаги ядровий давлат АҚШ иродасига қарши боролмаслигини айтиб ўтган. “Биз БМТ хавфсизлик кенгашига доимий аъзо бўлган давлат Президенти билан гаплашсак, у бизга АҚШ Президенти Дональд Трамп розилигисиз ҳеч нарса қилолмаслигини айтади”, деди у. Вазирнинг сўзлари Эрон ташқи ишлар маҳкамаси ахборот манбасида эълон қилинган.

У назарда тутган давлатга аниқлик киритилмаган. Лекин, маълумки, сўнгги пайтда Эрон томони Франция Президенти Эммануэль Макрон билан фаол музокараларга киришган. Айтиш жоиз, Франция БМТ хавфсизлик кенгаши доимий аъзоси.

3 829
ЎзА