ЎзА Ўзбек

15.07.2019 09:22 Чоп этиш версияси

Эрон халқига нисбатан энг кескин санкциялар қўлланмоқда

Эрон халқига нисбатан энг кескин санкциялар қўлланмоқда

“Мана 14 ойдирки, иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан дунёдаги энг йирик давлат Эрон халқига нисбатан энг кескин санкцияларни қўлламоқда, худди шундай санкциялар бошқа ҳар қандай миллатни таҳликага солиб қўйган бўларди”, дейилади Press TVнинг Эрон раҳбари Руҳонийдан келтирган иқтибосида.

“Сиёсий ёки юридик ва бошқа қайси жиҳатдан бўлмасин, АҚШнинг бизга қарши барча ҳаракатлари самарасиз кетди”, деди давлат раҳбари. Маълумот учун, АҚШ Президенти ёрдамчиси Жон Болтон Вашингтон Эронга қарши санкцияларни эндигина бошлаганини маълум қилганди.

ЎзА
2 317