Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.04.2018 14:12 Чоп этиш версияси

Эрон: Исроил Сурияга ракета йўллаган бўлса, жавоб беради

Эрон: Исроил Сурияга ракета йўллаган бўлса, жавоб беради Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Баҳром Гассем Суриянинг Шайрат авиабазасига Исроил ҳарбийлари томонидан уюштирилган деб эҳтимол қилинаётган ракеталар ҳужумини “тажовузкорона ҳаракат” деб баҳолаб, айбдор қилмишига яраша жавоб олишини маълум қилди.

Бахром Гассем сўзларини келтирган "Haaretz " газетасига асосланиб, бу ҳақда РИА Новости ёзади.

Бахром Гассем Сурия армияси ўз ҳудудини ҳимоя қилишга қодирлиги ва уни бажаришини ҳам таъкидлаган.

Аввалроқ Сурия оммавий ахборот воситалари мамлакатнинг Хомс ҳудудидаги ҳаво мудофаа тизими четдан йўлланган ракеталарни уриб туширгани ҳақида хабар тарқатган эди. РИА Новостининг Сурия армиясидаги манбаси ҳам Шайратга бўлган ракеталар ҳужумини тасдиқлади. Ал-Масдар ахборот порталининг қайд этишича эса Шайратга йўлланган ракеталар Исроил томонидан учирилган бўлиб, Сурия армияси ҳужумни ҳавонинг ўзида бартараф этган. Ал-Масдарнинг яна бир маълумотига кўра Дамашқ шимолидаги Думейр аэродромига ҳам ракета ҳужуми уюштирилган бўлган.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
5 807