ЎзА Ўзбек

18.09.2020 Чоп этиш версияси

Эрон фуқаролари йўлдош технологияларини ўғирлаганликда айбланмоқда

Эрон фуқаролари йўлдош технологияларини ўғирлаганликда айбланмоқда

АҚШ ҳукумати уч нафар эронликни АҚШ аэрокосмик ва йўлдош технологияларини ўғирлаш мақсадида компьютер тизимини бузиб киришда айблайди, дейилади мамлакат адлия вазирлиги сайтида.

Сайтда эълон қилинган айблов нусхасида уч нафар эронлик 2015 йил июлдан 2019 йил февралигача кўплаб компания ва ташкилотлар сайтларини бузиб кириш амалиётида иштирок этган.

Ҳужжатда келтирилишича, ҳужум қилиш керак бўлган нишонлар сони 1800 тага етган. Ушбу нишонлар аэрокосмик ва сунъий йўлдошлар яратиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ташкилотларга тегишли бўлган.

Қолаверса, хабарда уларнинг нишонида Австралия, Исроил, Сингапур, АҚШ ва Буюк Британиянинг халқаро ҳукумат ташкилотлари ҳам бўлгани айтилмоқда.

Уч кишининг ҳар бирига 20 йилдан қамоқ жазоси беришилиши мумкин.

1 574
ЎзА