ЎзА Ўзбек

13.03.2019 12:17 Чоп этиш версияси

Эрон: агар Исроил нефть етказиб беришимизга тўсқинлик қилса, бунинг жавоби қаттиқ бўлади

Эрон: агар Исроил нефть етказиб беришимизга тўсқинлик қилса, бунинг жавоби қаттиқ бўлади
Ўтган ҳафта Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху АҚШ санкцияларидан қочиш учун Эрон ўз нефтини “контрабанда йўли” билан денгиз орқали сотаётгани ва бундай ҳаракатларга Исроил денгиз флоти қаршилик кўрсатиши ҳақида айтиб ўтган эди. Нетаньяхунинг ушбу нутқидан сўнг Эрон мудофаа вазири, агар Эроннинг нефть кемаларига Исроил томонидан қандайдир таҳдид бўладиган бўлса, Эрон бунга қарши жиддий жавоб қайтаради, дея айтиб ўтган.

Эрон мудофаа вазири Амир Ҳатами ИРНА ахборот агентлигига берган интервьюсида, Теҳрон Исроилнинг ҳар қандай аралашувига қарши ҳарбий куч ишлатиш имкониятига эга ва халқаро ҳамжамият ҳам бундай ҳаракатни қабул қилмайди, дея таъкидлаган.

Ҳатами бундай ҳаракатларни “қароқчилик” деб ҳисобланиши ва “агар ушбу ҳаракатлар рўй берадиган бўлса, қатъий жавоб берамиз”, дея огоҳлантирди. Шунингдек, “Эрон қуролли кучлари мамлакатнинг юк ташиш йўналишларини содир бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай таҳдидга қарши ҳимоя қилиш имкониятига эга”, дея қўшимча қилган Амир Ҳатами.

ЎзА
1 964