ЎзА Ўзбек

31.07.2018 12:59 Чоп этиш версияси

Эрон АҚШ билан музокара шартини маълум қилди

Эрон АҚШ билан музокара шартини маълум қилди

Куни кеча хорижий ОАВ АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билан қўшимча шартларсиз ҳам учрашиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни тарқатган эди.

Бугун “Анадўли” агентлигининг ёзишича, АҚШ президенти хитобига жавобан Эрон президенти маслаҳатчиси Хамид Абутолибий Твиттерда қайд қолдирган:

“АҚШ биз билан музокара ўтказиши учун Эрон халқини ҳурмат қилиши, душманлик муносабатидан воз кечиши ва ядровий келишувга қайтиши лозим”

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 май кунида Дональд Трамп АҚШ Эрон билан ядровий келишувдан чиқиши, Вашингтон томонидан ушбу мамлакатга санкциялар қайтадан жорий қилинишини маълум қилганди.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
3 690