ЎзА Ўзбек

20.03.2020 Чоп этиш версияси

Ерга хавфли астероид яқинлашмоқда

Ерга хавфли астероид яқинлашмоқда

АҚШ Миллий аэронавтика ва космик маъмурияти (NASA)​ жорий йил апрель ойининг охирида ерга яқин учадиган улкан 52768 (ОР2 1998) астероидини кузатмоқда. NASA​ ҳисобига кўра, тош сайёрамиз томон сониясига 8,7 км. ёки соатига 31,320 км. тезликда ҳаракат қилмоқда. 29 апрель куни тош шу тезликда ерга яқинлашади. 

"Агар у ерга тушса, глобал фалокат юз беради", дейилади агентлик хабарларда. 

Маълумотларга кўра, диаметри 4 км.дан ошадиган астероид глобал вайронагарчиликка ва цивилизациянинг қулашига сабаб бўлиши мумкин, дея тахмин қилинмоқда. ​

Халқаро астрономлар гуруҳидан доктор Брюс Беттснинг қайд этишича, кичик астероидлар диаметри бир неча метр бўлиб, кўпинча атмосферада ёниб кетади ва зарар етказмайди. Аммо 20 метрдан катта бўлса, тошлар инсониятга шикаст етказмай қўймайди. NASA​ астероид хавфини бартараф этиш учун космонавтларни ёллашини маълум қилди.

Яқинлашиши кутилаётган космик тош ердан ойгача бўлган масофадан тахминан 16,36 марта катта масофада ўтиши кутилмоқда, дейилади "ukrinform.ru​" хабарида.


36 274
Абдулазиз РУСТАМОВ тайёрлади. ЎзА