ЎзА Ўзбек

14.09.2018 11:35 Чоп этиш версияси

Энг серқатнов авиайўналиш аниқланди

Энг серқатнов авиайўналиш аниқланди

"Routes" авиация хизмати маълумотига кўра, Жанубий Кореянинг "Сеул-Чеджу" йўналиши энг машҳур авиақатнов, деб эътироф этилган.

2017 йилда ушбу йўналишдан 13 миллион йўловчи фойдаланган. "Мельбурн-Сидней" йўналиши 9 миллионга яқин кишига хизмат кўрсатгани билан рейтингда иккинчи поғонани эгаллаган. Учинчи ўринга 8,7 миллион йўловчига хизмат кўрсатган Япониянинг авиақатнови муносиб кўрилган.

Эслатиб ўтамиз, рейтингга юзга яқин авиайўналиш киритилган бўлиб уларнинг фақат 18 таси халқаро аэропортларга тегишли.

З.Мирзабоева, ЎзА
6 080