ЎзА Ўзбек

03.08.2018 11:44 Чоп этиш версияси

Энди Украинада "Ҳаво десантчи қўшинлари куни" нишонланади

Энди Украинада "Ҳаво десантчи қўшинлари куни" нишонланади
Украин халқи унутаёзган "Ҳаво десантчи қўшинлари куни" энди мамлакатда 21 ноябрь санасида нишонланадиган бўлди, деб хабар беради Obozrevatel.ua сайти. 

3 август куни Россиянинг Риа новости сайти берган хабарга кўра, Россияда 2 август куни нишонланадиган "Ҳаво десантчи қўшинлари куни" украин халқининг шуурига сингган. Ижтимоий тармоқларда жуда кўплаб украин тили ва герби остида украин халқи бу байрамни қадрлашини, бу кунни нишонлаш учун россияликларга елкадош эканлиги мазмунида мурожаатлар билдирилган.

2017 йил ноябрь ойида мамлакат раҳбари Пётр Порошенко 21 ноябрь санасини мамлакатда "Ҳаво десантчи қўшинлари куни" сифатида нишонланиши, шу йилнинг май ойида ҳаво десантчи қўшинлари номи ҳужумчи-десант қўшинлари номига ўзгартирилиши юзасидан қонун имзолади. Шунингдек, қонунда десантчиларнинг бош кийимлари НАТО ўрнатган меъёр асосида тўқ қизил рангда бўлиши таъкидланган.

Зуҳра Мирзабоева

6 522