ЎзА Ўзбек

15.10.2018 08:53:50 Чоп этиш версияси

Энди ижтимоий тармоқда 14 ёшга тўлмаган фойдаланувчилар рўйхатдан ўтказилмайди

“Sina Corp” компанияси тармоқ сиёсатига ўзгаришлар киритди яъни, Хитойдаги Weibo ижтимоий тармоғи 14 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказишни тўхтатди. 

"Sina Weibo" матбуот хизмати хабарига кўра, “Sina Corp” компанияси тармоқ сиёсатига ўзгаришлар киритган.

Компаниядан маълум қилинишича, вояга етмаган фойдаланувчилар ҳимояси алоҳида эътиборга олиниб, шу қарорга келинган. Таъкидланишича, эндиликда вояга етмаганлар учун мўлжалланган, алоҳида назорат остига олинувчи махсус платформа яратиш устида иш олиб борилмоқда. Маълумот учун, сентябрь ойида Хитойдаги “Tencent” компанияси вояга етмаганлар учун мобиль ўйинларига тегишли вақт чекловини жорий қилганди.