ЎзА Ўзбек

15.03.2019 11:07 Чоп этиш версияси

Энди Америка байроғи Венесуэлада ҳилпирамайди

Энди Америка байроғи Венесуэлада ҳилпирамайди АҚШ Венесуэладаги сиёсий инқироз чуқурлашгани сабабли Каракасдаги элчихонасидан барча дипломатик ходимларини чақириб олди.

«Бугун Венесуэлада қолган барча дипломатлар мамлакатни тарк этишди. Биламан бу улар учун осон бўлмади», деди АҚШ давлат котиби Майк Помпео пайшанба куни қилган баёнотида.

Помпеонинг айтишича, АҚШ Венесуэла Президенти Николас Мадурони ҳукуматдан кетказиш ва қайта сайловлар ўтказишни истаётган мухолифат етакчиси Хуан Гуайдони қўллаб-қувватлашда давом этади.

«Америкалик дипломатлар ўз фаолиятларини бошқа ҳудудда туриб олиб борадилар. Шунингдек, улар Венесуэла фуқароларига инсонпарварлик ёрдамларини етказиш ва мамлакатдаги демократик кучларни қўллаб-қувватлашда давом этадилар», дея қўшимча қилди Помпео.

Пайшанба куни эрталаб АҚШнинг Каракасдаги элчиси мамлакатдан чиқиб кетди ва Венесуэладаги АҚШ байроғи пастга туширилди.

ЎзА
1 212