ЎзА Ўзбек

03.10.2018 14:53:40 Чоп этиш версияси

Эмомали Раҳмон Хиросимага ташриф буюрди


Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг Японияга расмий ташрифи Хиросимадан бошланди. 

3 октябрь куни Президент Япония халқи тарихи ва маданиятига ҳурмат ва эҳтиром белгиси сифатида “Тинчлик парки”даги атом бомбаси қурбонлари хотирасига ўрнатилган Мемориал ёдгорликка гулчамбар қўйди. Ташриф Киото ва Токио шаҳарларида давом этади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.​