ЎзА Ўзбек

01.08.2020 Чоп этиш версияси

Эмомали Раҳмон фуқароларни пандемия даврида янада ҳушёр бўлишга чақирди

Эмомали Раҳмон фуқароларни пандемия даврида янада ҳушёр бўлишга чақирди

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ўз халқини Қурбон ҳайити билан табриклар экан, бу галги байрам инсоният учун жиддий муаммо бўлиб турган коронавирус пандемиясига қарши кураш шароитида нишонланаётганига эътибор қаратди.

«Пандемия тарқалишининг олдини олиш ҳар бир инсоннинг фуқаролик бурчи ва ҳар бир киши жамият соғлигини ҳимоя қилиш мақсадида шу йўналишда ўз вазифасини виждонан бажариши лозим. Шу боис муқаддас Қурбон ҳайити байрамида мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги берган тавсияларга ҳамда ҳукуматнинг коронавирус тарқалишини бартараф қилиш мақсадида қабул қилган ҳужжатларига оғишмай амал қилиш бевосита халқимиз манфаатига хизмат қилади», деди Тожикистон раҳбари.

Ушбу мураккаб даврда одамлар ҳар қачонгидан ҳам эҳтиёт ва ҳушёр бўлиши, шахсий гигиенага жиддий муносабатда бўлиб, оила аъзолари, яқинлари ва қўшнилари ҳақида қайғуриши лозим. Етим ва ногиронлар, кам таъминланган оилалар, мотам тутаётган кишилар ҳақида унитмаслик керак, дейилади президент табригида.

2 800
ЎзА