ЎзА Ўзбек

22.02.2019 17:11:01 Чоп этиш версияси

Эммануэль Макрон Ангела Меркел билан 27 февраль куни учрашади

Франция Президенти Эммануэль Макрон 27 февраль куни Францияда Германия канцлери Ангела Меркелни қабул қилади. Учрашув давомида Brexit, АҚШ билан алоқалар ва икки мамлакат мудофаа тизими шериклиги муҳокама қилинади.

Европа Иттифоқининг икки йирик давлати раҳбарлари ўртасидаги музокаралар минтақадаги хавфсизлик масалалари ва ўзаро алоқаларни яхшилаш ҳамда иқтисодий ва ижтимоий вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам беради дея фикр билдирмоқда расмийлар.