ЎзА Ўзбек

05.04.2020 Чоп этиш версияси

“Emirates” 6 апрелдан қатновларни қисман тиклайди

“Emirates” 6 апрелдан қатновларни қисман тиклайди

Дунёдаги энг йирик авиакомпаниялардан бири — “Emirates” кейинги ҳафтадан фаолиятини қайта тиклаш тўғрисида Бирлашган Араб амирликлари ҳукуматидан махсус, алоҳида рухсатнома олди. Мазкур ҳужжатга мувофиқ, компания 6 апрель кунидан бошлаб қисман иш фаолиятини давом эттиришни кўзламоқда. Тўғри , ҳозирча гап фақат мамлакатдан чиқиб кетишни хоҳлаётган чет эллик фуқаролар ҳақида боряпти. Бу ҳақда “Коммерсантъ” нашри хабар тарқатган.

Компания раҳбарияти қарорига кўра, Европанинг Лондон, Париж, Цюрих, Франкфурт ва Брюссель сингари йирик шаҳарларига кунига 10-15 та қатнов амалга оишрилади.



1 248
ЎзА