ЎзА Ўзбек

11.02.2019 16:08 Чоп этиш версияси

Елим чиқиндиларни ёқилғи хомашёсига айлантиришнинг янги усули кашф этилди

Елим чиқиндиларни ёқилғи хомашёсига айлантиришнинг янги усули кашф этилди

Эколог олимлар тадқиқотига кўра, ҳозирда Ер юзидаги қуруқлик ва океан ҳудудларида 5 миллиард тоннага яқин елим чиқиндилар мавжудлиги аниқланган. Улардан атроф-муҳитга хавфли бўлган заҳарли моддаларнинг ажралиши ҳозирги кунда инсоният олдидаги энг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Бир неча йиллар давомида олимлар бу муаммони бартараф этиш йўлида изланишлар олиб бормоқда.

Hi-News.ru илмий-оммабоп портали хабарига кўра, яқинда АҚШнинг Пердью жамоат тадқиқотлари университетининг бир гуруҳ кимёгар олимлари томонидан елим чиқиндиларни қайта ишлаш орқали бензин ва дизелга ўхшаш ёқилғи хомашёсини ишлаб чиқариш технологияси лойиҳаси ишлаб чиқилди. Технологик жараёнлар елим ўйинчоқлар, тиббиёт анжомлари, озиқ-овқат қутилари таркибий қисмини асосини ташкил этувчи пропилен полимерларини куйдириш ва сувда эритиш орқали амалга оширилади. Ушбу технологик жараёнлар 380-500 даража ҳароратда бир соат давомида амалга оширилади. Ҳозирда лойиҳани саноатга татбиқ этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Зуҳра Мирзабоева, ЎзА​​
1 386