ЎзА Ўзбек

10.10.2019 Чоп этиш версияси

Эквадорда оммавий намойишлар бўлиб ўтмоқда

Эквадорда оммавий намойишлар бўлиб ўтмоқда

Эквадордаги ҳукуматга қарши норозилик намойишларда 450 га яқин киши жароҳатланди. Уларнинг 86 нафарини полиция ходимлари ташкил этган.

“ТАСС“ хабарида қайд этилишича мамлакат Ички ишлар вазири Мария Паула Ромо таъкидича, норозилик намойишининг бошланганидан шу даврига қадар 360 нафар аҳолига тиббий ёрдам кўрсатилган.

Жароҳатланишлар асосан намойишчилар ва ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари ўртасидаги тўқнашувлар оқибатида келиб чиққан. Тўқнашувларда ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ҳибсга олинган намойишчилар сони 714 тага етган.

Маълумот ўрнида, сўнгги кунларда Эквадорда авж олган норозилик намойишлари ҳукумат субсидияларни бекор қилиниши ва ёқилғи нархининг кескин кўтарилишига қарши бўлиб ўтмоқда.

1 972
ЎзА