ЎзА Ўзбек

13.04.2020 Чоп этиш версияси

Эквадор президенти ва мансабдорлар маоши икки баробарга қисқаради

Эквадор президенти ва мансабдорлар маоши икки баробарга қисқаради

Эквадор раҳбарияти ва мансабдор шахслар маоши мамлакатда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ юзага келган вазият туфайли, ярмига қисқаради деди президент Ленин Морено.

“Мен президент, вице-президент, вазирлар ва вазир ўринбосарларининг маошларини 50 фоизга қисқартиришга қарор қилдим. Шунингдек, барча юқори мансабдорлар ҳамда парламент аъзолари ҳам худди шундай қилишади “, — деб ёзди у Twitterда.

Мамлакатда 7 минг 466 та коронавирусга чалиниш ҳолати тасдиқланган, Офат 333 кишининг ёстиғини қуритди.

1 257
ЎзА