ЎзА Ўзбек

30.06.2020 Чоп этиш версияси

Экспертлар: Самолётда умуман сув ичмаслик керак!

Экспертлар: Самолётда умуман сув ичмаслик керак!
Ҳаво кемаларида хизмат қилувчи борт ходимлари самолётда қайси ичимликларни ичиш саломатлик учун зарарли эканлигини маълум қилишди.

Яқинда бир тиббиёт-ахборот муассасаси ўтказган тадқиқот натижалари самолётлардаги оқава сув тоза эмаслигини аниқлашди.

Самолёт саҳнидаги сувнинг сифати ҳаво кемаси қайси авиакомпанияга тегишли эканига боғлиқ экан. Шунинг билан бирга экспертлар бундай сув таркибида зарарли митти таначалар мавжудлигини ҳам аниқлашди. Тадқиқ этилган суюқликда кўп ҳолларда бактериялар, бундан ташқари касаллик ташувчи патогенлар учраган.

Стюардесса Дерри Лин йўловчиларга ҳаво кемаси саҳнидаги оқава сувни ичиш мумкин эмаслигини таъкидлайди. Унинг айтишича, борт хизматчиларининг ўзлари бундай сувни умуман истеъмол қилишмайди. "Самолётдаги сув ўта зарарли, бу заҳира, деярли тозаланмайди", — дейди у.

Мутахассислар, ҳаттоки, йўловчиларга самолёт ҳожатхонасидаги сувга қўл ювишни ҳам тавсия этишмаган. Бунинг ўрнига дезинфекция воситасидан фойдаланган маъқул экан.

Қолаверса, самолётда иложи борича чой ва кофе ҳам ичмаслик керак экан.

1 037
ЎзА​