ЎзА Ўзбек

21.10.2019 Чоп этиш версияси

Экологик муаммони сайёҳлик билан енгиш мумкинми?

Экологик муаммони сайёҳлик билан енгиш мумкинми?

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасидан хабар беришларича, шу мақсадда “Энг яхши экологик турпакет” ишлаб чиқиш борасида танлов ўтказилади.

Мақсад эса Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасидаги экологик муаммоларга фуқароларнинг, айниқса, ёшларнинг дахлдорлигини ошириш, экологик муаммоларни экологик туризм йўли билан бартараф қилиш, экология ва туризмни бир-бирига боғлаган ҳолда ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш ҳамда ёшларнинг интеллектуал ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат.

Соҳага тегишли бир қатор ташкилотлар ва Урганч давлат университети ҳамкорлигида ўтадиган “Экологик муаммони сайёҳлик орқали енгамиз” шиори остида энг яхши экологик турпакет ишлаб чиқиш танловида 30 нафар ёш Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб 2 кунлик саёҳатга чиқади. Ана шу жараёнда энг яхши таклиф ва инновацион ғоя берган 10 нафар ғолиб танлаб олинади.

2 263
ЎзА