ЎзА Ўзбек

04.09.2020 Чоп этиш версияси

ЕИ: ноқонуний муҳожирлик масаласига оид янги битим тайёрланмоқда

ЕИ: ноқонуний муҳожирлик масаласига оид янги битим тайёрланмоқда

Еврокомиссия яқин кунларда ноқонуний муҳожирлик масаласига оид мутлақо янги битимни кўриб чиқади, деб хабар беради Евроиттифоқ матбуот хизмати.

“REGNUM” тарқатган маълумотга қараганда, янги битим узоқ муддатли ҳар томонлама пухта тайёргарликдан сўнг пайдо бўлади.

Ҳужжат Еврокомиссияга тақдим этилади, шундан сўнг Иттифоққа аъзо давлатларнинг раҳбарларига тарқатилади ва мана шу жараёндан кейин муҳожирлар масаласидаги янги сиёсатга тамал тоши қўйилади.

Айнан шу битим бу борада ҳозирда амалда бўлган Дублин келишувини ўрнига жорий этилади.

2 818
ЎзА