ЎзА Ўзбек

15.03.2019 12:26 Чоп этиш версияси

Эфиопия ва Индонезияда ҳалокатга учраган Boeingларда ўхшашлик борлиги аниқланди

Эфиопия ва Индонезияда ҳалокатга учраган Boeingларда ўхшашлик борлиги аниқланди

Эфиопиялик терговчилар ҳалокатга учраган Ethiopian Airlines авиакомпаниясига қарашли Boeing-737 MAX 8 самолёти ҳам бундан беш ой илгари ҳалокатга учраган Индонезиянинг Lion Air авиакомпаниясига тегишли худди шу русумдаги самолёт каби ноқулай аҳволда қолганини аниқлашди. Бу ҳақда Reuters агентлиги терговга алоқадор манбалар маълумотига таяниб хабар берган. 

Самолёт парвозини мувофиқлаштирувчи мослама қолдиқлари шундай хулоса чиқаришга сабаб бўлган. 

ЎзА
2 058