ЎзА Ўзбек

07.03.2019 12:32:59 Чоп этиш версияси

Эболага қарши янги вакцина ишлаб чиқилгани маълум қилинди


Нью-Йоркдаги Эйнштейн номли тиббиёт коллежи олимлари Эболага қарши янги вакцина ишлаб чиқилганини маълум қилди, дейилади Daily Monitor Uganda хабарида. Эболадан соғайган инсон танасидан олинган ҳужайралар асосида тайёрланган вакцина бу касалликнинг инсонга хос учта микротанасини зарарсизлантира олади.

Профессор Картик Чандран мазкур касалликка оид “Ахиллес товони” топилганини маълум қилди. Эболага қарши аввал яратилган вакцина касалликнинг инсондаги биргина микротанасини зарарсизлантира оларди.