ЎзА Ўзбек

12.07.2019 17:45 Чоп этиш версияси

Джо Байден Трампнинг халқаро майдондаги хатоларини санаб берди

Джо Байден Трампнинг халқаро майдондаги хатоларини санаб берди

Демократик партиядан АҚШ президенти лавозимига асосий номзод бўлмиш собиқ вице-президент Джо Байден жаҳон майдонида Дональд Трампнинг ҳаракатларини кутилмаган ва ҳаддан ташқари дея атади.

Сайловолди кампанияси давомида Нью-Йоркда талабалар олдида чиқиш қилган Байден баёнот бериб, Трамп АҚШнинг обрўсини, унинг жаҳондаги ўрнини ва АҚШнинг глобал етакчилигини заифлаштирганини таъкидлади. 

Байден томонидан Трампга қўйилган айблар орасида Қўшма Штатларнинг Иқлим ўзгаришига қарши курашга қаратилган Париж Битимидаги имзосини қайтариб олгани, Эроннинг ядро дастури борасидаги Битимдан чиқиши, Транс-Тинч океани Савдо келишувидан чиқиши, шунингдек президентнинг АҚШнинг НАТОдан эҳтимолий чиқиши борасидаги баёнотлари ҳам бор.

Байден агарда президент этиб сайлангудек бўлса, Афғонистондан кўпроқ Америка ҳарбийларини олиб чиқишга, Саудия Арабистонининг Ямандаги иштирокини Америка томонидан қўллаб-қувватлашга нуқта қўйишга, АҚШнинг НАТО олдидаги мажбуриятларини тасдиқлашга ваъда берди. Хавфсизлик масаласида Исроилни қўллаб-қувватлаши номзоднинг ташқи сиёсатдаги устувор вазифаларига киради, бу мавқеда Байден ва Трампнинг қарашлари бир-бирига ўхшайди.

ЎзА
1 713