Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.05.2018 08:00 Чоп этиш версияси

Душанбе марказий кўчалари эски «маршрутка»лардан тозаланди

Душанбе марказий кўчалари эски «маршрутка»лардан тозаланди
Душанбе марказий кўчалари тўлалигича «Старекс» русумидаги эски микроавтобуслардан тозаланди. 1 майдан бошлаб «Старекс» микроавтобусларининг бешта йўналиш – № 2, 8, 13, 16 ва 25 бўйича ҳаракатлари тўхтатилди. Мазкур йўналишлар асосий трассаларининг қисми ва пойтахтнинг гавжум кўчаларидан ўтарди.

Шаҳар расмийларининг маълум қилишича, эндиликда бу йўналишларга «Спринтер» русумидаги автобус ва микроавтобуслар қўйилади. «Старекс»лар пойтахтга 10 йил муқаддам олиб келинган эди, бироқ салонининг торлиги ва ўриндиқларининг ноқулайлиги боис кўплаб йўловчиларнинг норозилигига учради. Нуқсонларига қарамай транспортнинг мазкур воситаси тезкорлиги ва шаҳар бўйлаб эркин ҳаракатлана олиши туфайли ўз вақтида юқори талабга эга эди.

03.jpg

Пойтахт маъмуриятининг транспорт бўлими амалдорларининг айтишича, ҳам моддий, ҳам маънан эскирган «Старекс»лар борасидаги қарор йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш ва шаҳардаги транспорт ҳаракатини соддалаштириш мақсадида қабул қилинди. 

«Душанбенаклиётхадамотрасон» (Душанбегортранс) давлат унитар корхонаси вакили Қурбон Холовнинг 1 май куни берган маълумотида айтилишича, «Старекс»лар шаҳарнинг марказий кўчаларида тирбандликларни келтириб чиқарган ва халақит бера бошлаган.

Шаҳар расмийлари йил охирига қадар барча эски микроавтобуслар янги автобус ва троллейбуслар билан алмаштирилишига умид қилишмоқда. Бугунги кунда Душанбеда 1777та микроавтобус, шундан 900та талаб юқори бўлган «Старекс» русумидаги микроавтобус ҳаракат қилади.

ЎзА
7 605