ЎзА Ўзбек

12.06.2019 09:49 Чоп этиш версияси

Дунёнинг кечаги муҳим воқеалари

Дунёнинг кечаги муҳим воқеалари

Греция. Президент Прокопис Павлопулос мамлакатда муддатидан аввал парламент сайловлари ўтказилишини маълум қилди.

Туркия. Бандирма шаҳрида сайёҳлар автобуси ва енгил автомобиль иштирокида юз берган йўл транспорт ҳодисасида 4 киши ҳалок бўлди, 30 дан ортиқ киши жароҳатланди.

Россия. Каспий денгизининг Махачқалъа шаҳри яқинидаги қирғоқбўйи ҳудудида ҳаракатланаётган танекерда портлаш юз берди. 1 киши ҳалок бўлди.

Хитой. Мамлакат жанубида кучли ёғингарчилик оқибатидаги сув тошқинларида ҳалок бўлганлар сони 7 тага етди.

Россия. Камчатка оролида 4,7 баллдаги ер силкиниши юз берди.

З.МИРЗАБОЕВА, ЎзА
1 767