ЎзА Ўзбек

15.04.2019 18:51 Чоп этиш версияси

Дунёнинг энг баланд биносини яшин урди (видео)

Дунёнинг энг баланд биносини яшин урди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Дубайдаги Бурж-Халифа осмонўпар биносини яшин уриши тасвирланган видео пайдо бўлди. Уни Дубай ворис шахзодаси Шайх Хамдан бин Муҳаммад бин Рашид Аль-Мактум жойлаштирган.

Эслатиб ўтамиз, Бурж-Халифа (Халиф минораси) – дунёдаги энг баланд бино ҳисобланади. Унинг баландлиги 828 метр бўлиб, бино 2010 йилда очилган. Бинода 163 қават бор. Бинонинг тепасида узунлиги 180 метр бўлган шпиль (найзасимон темир) ўрнатилган.


Бино учидаги узун шпиль антенналар ўрнатиш громоотвод вазифасини бажаради. Громоотвод – яшин зарядини электр симлари орқали ерга ўтказиб, бинони ёнғиндан ҳимоя қилади.

Айтиш жоизки яшин электр зарядини ерга ўтказувчи қурилмалар барча баланд биноларда ўрнатилади. Wikipedia хабарига кўра, мисдан ясалган худди шундай қурилмалар ҳаттоки қадимий Миср ва Қуддусдаги ибодатхона ва минораларида ҳам бўлган экан.

ЎзА
1 910