ЎзА Ўзбек

13.05.2018 20:12 Чоп этиш версияси

Дунёни велосипедда айланмоқчи бўлган икки сайёҳ Мексикада ўлдирилди

Дунёни велосипедда айланмоқчи бўлган икки сайёҳ Мексикада ўлдирилди
Польша ва Германиядан бўлган велосаёҳатчиларни жасади жарликдан топилган. Тheguardian нашри хабарига қараганда, терговчилар уларни босқинчилик қурбони бўлди, деб ҳисоблашмоқда.

Икки велосипедчининг йўқолиб қолгани тўғрисида яқин қариндошлари хабар берганларидан сўнг қиридув ишлари бошланди. Кейинроқ улар Мексиканинг Чапас штатидаги жарликдан ўлик ҳолда топилган.

Дастлаб терговчилар икки велосипедчи кескин бурилишларга эга тоғда назоратни йўқотганлари туфайли ҳалок бўлишганини айтишган эди. Аммо яна бир велосипедчилар гуруҳи аъзолари ушбу иш юзасидан сўроқ қилинганида терговчиларнинг дастлабки тахмини нотўғри бўлиб чиқди. Янги тайинланган прокурор ҳам икки велосипедчининг ўлдирилганини тасдиқлаган.
Велосипедчилардан бирининг мурдаси 26 апрелда ва иккинчисиники эса 4 май куни топилганди.

Мексика ҳозирда энг кўп жиноятлар содир этиладиган мамлакатлар сирасига киради. Ўтган йили 25 минг киши қотиллик қурбони бўлган. Уюшган жиноятчилик ва зўравонлик билан кескин кураш олиб боришга ҳаракат қилинмоқда. Ҳукумат томонидан 2006 йилда йирик наркокартелларга қарши ҳарбий ҳаракатлар бошлаганидан бери ҳам мамлакатда 200 мингдан ортиқ қотиллик қайд этилди.


Н.Тошпўлатова, ЎзА
6 460