ЎзА Ўзбек

26.12.2019 Чоп этиш версияси

Дунёдаги тинчликка таҳдид Дональд Трамп фаолиятида кўринадими?

Дунёдаги тинчликка таҳдид Дональд Трамп фаолиятида кўринадими?

Германия фуқаролари дунёдаги тинчликка таҳдидни кўпроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп фаолияти билан боғлиқ тарзда кўради. Шимолий Корея ва Эрон етакчилари Ким Чен Ин ва Оятулла Али Ҳумайний Трампдан кейинги ўринларда қайд этилган.

DPA немис ахборот агентлиги буюртмасига кўра, Америкадаги YouGov тадқиқот компанияси ўтказган сўровда қатнашган немисларнинг 41 фоизи Трампни хавфли етакчи деб билишини, 17 фоиз киши Ким Чен Инни, 8 фоиз одам Ҳумайний ва Путинни шундай ҳисоблашини, 7 фоиз иштирокчи Хитой раҳбари Си Цзиньпинни хавфли етакчи деб ўйлашини айтган.

1 776
ЎзА