ЎзА Ўзбек

25.09.2018 Чоп этиш версияси

Дунёдаги илк Боинг 777 самолёти Аризона аэропорти музейида сақланади

Дунёдаги илк Боинг 777 самолёти Аризона аэропорти музейида сақланади Илк Боинг 777 самолёти бундан 24 йил муқаддам ишлаб чиқарилган ва илк бор муваффақиятли парвозини амалга оширган эди. Ҳозирда у дунёдаги энг қулай ва хавфсиз самолёт ҳисобланади.

Қарийб чорак аср давомида инсонларга хизмат қилган боинг 777 эндиликда Аризона аэропорти музейида сақланади.

1994 йилда Гонконгнинг “Cathay Pacific” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган боинг 777 бир неча йил давомида 20519 парвозни амалга оширди. Бу 49,687 соат парвоз вақти дегани.

Боинг ҳозирда 777-9-сонли янги версиясини ишга туширади. 2019 йилгача 777-9-сонли рейсни амалга ошириш режалаштирилмоқда.

2 782
ЎзА