ЎзА Ўзбек

25.05.2018 16:57 Чоп этиш версияси

Дунёдаги энг қиммат шаҳарлар

Дунёдаги энг қиммат шаҳарлар
Economist Intelligence Unit компанияси экспертлари ҳар йили бутун дунёда одамлар турмуш тарзини ўрганиб, унинг кетма кетлигини тузади. Жорий йилда ушбу компанияси томонидан Сингапур, Париж ва Цюрих дунёдаги энг қиммат шаҳарлар деб тан олинди. Тадқиқот натижалари Британиянинг The Economist журналида чоп этилди. 

Рейтингда дунёнинг 133 мамлакатидаги хизматлар, махсулотлар ва коммунал тўловлар нархлари таққосланади.

2018 йилнинг энг қиммат давлати Сингапур деб тан олинди. Осиёнинг Жануби-Шарқида жойлашган бу давлат-шаҳар кетма-кет беш йил давомида энг қиммат мамлакатлар рўйхатига киритилмоқда. Сингапурда 1 кг нон 3,71$, бир шиша вино 23,68$, 1 литр бензин 1,56$ этиб белгиланган.

Сингапур2.jpg

Иккинчи ўринда — Париж. Бу ерда нон 6,33$, бир шиша вино –11,90$, бензин эса – 1,77$ ни ташкил этар экан.
Учинчи ўринда - Цюрих. Цюрихда нон 5,31$, вино – 15,89$, бензин –1,68$.

Париж.jpg

Шунингдек, биринчи ўнталикка Гонконг, Осло, Женева, Сеул, Копенгаген, Тель-Авив ва Сидней шаҳарлари кирган.Энг қизиғи, АҚШнинг ҳеч бир шаҳри бу ўнталикка киритилмади. Нью-Йорк 13-ўринни, Лос-Анджелес эса 14-ўринни эгаллади. 

Цюрих2.jpg

Экспертчиларнинг фикрича, бу ҳолат АҚШ долларининг сусайиши билан боғлиқ.

Айни пайтда дунёнинг яшаш учун энг арзон шаҳарлари сифатида Дамашқ, Каракас, Олма-ота, Лагос ва Бангалор деб топилган.

Умида Қурбонова ЎзА
7 359