Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.05.2018 17:21 Чоп этиш версияси

Дунёда қарийб бир миллиард аҳоли электр энергиясидан маҳрум

Дунёда қарийб бир миллиард аҳоли электр энергиясидан маҳрум
Бутунжаҳон банки (ББ) бугун дунёда қанча аҳоли электр энергиясиз яшаётганини маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар беради.

ББ ҳисоботига кўра, дунёда қарийб бир миллиард аҳоли (Ер юзидаги жами аҳолининг 13 фоизи) ҳали ҳануз электр энергиясидан маҳрум. Уларнинг 87 фоизи қишлоқ жойларида яшамоқда. Африка, Марказий ва Жанубий Осиё давлатларида электр энергияси тақчиллиги даражаси юқори бўлиб қолмоқда. 

Шунга қарамай, ББ экспертлари келгусида электр энергияси тақчиллиги бартараф этилишига умид билдирган. Бунга сабаб 2010 йилдан бошлаб Ер юзи аҳолисининг электр энергияси билан таъминланганлик даражаси юқорилай бошлаганидир. ББ эҳтимолига кўра, ўсиш суръати шундай давом этса, 2030 йилга бориб 674 миллион аҳолигина электр энергиясиз яшаётган бўлади. 

Ҳисоботнинг яна бир хулосасига кўра, аҳолисининг электр энергияси билан таъминланганлик даражасини ошираётган давлатлар орасида Ҳиндистон биринчи бўлиб турибди. Электр энергиясидан фойдаланаётганлар сафига ҳар йили 30 миллион ҳиндистонлик келиб қўшилмоқда. 

Яна бир маълумот: дунёда бир неча ўн миллион аҳоли қуёш батареяларидан фойдаланади. Фақат бу инсонлар муқобил энергия соҳасида тажрибаси бор давлатларда яшайди.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
7 041