ЎзА Ўзбек

13.04.2020 Чоп этиш версияси

Дунёда қанча одам коронавирусга чалингани маълум қилинди

Дунёда қанча одам коронавирусга чалингани маълум қилинди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖСТ) сайтида маълум қилинишича, ҳозиргача дунё бўйича коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 1 миллион 696 минг 588 та ҳолат қайд қилинган. Шу кунгача ўлим ҳолати 105 минг 952 тага етган.

ЖСТ тарқатган маълумотга кўра, ўтган бир кунда дунё бўйича 85 минг 679 та касалланиш ҳолати аниқланган. Сўнгги 24 соат ичида 6 минг 262 киши ҳаётдан кўз юмди.

Ташкилотнинг маълум қилишича, ҳозирги пайтда касалланиш ҳолати энг кўп Европа ҳудудида кузатилмоқда.

1 744
ЎзА