ЎзА Ўзбек

15.01.2020 Чоп этиш версияси

Дунё воқеалари қисқа сатрларда

Дунё воқеалари қисқа сатрларда

Россияда мигрантларнинг ишга жойлашиши янада соддалаштирилади. 

“Известия“ нашрининг ёзишича, Россияда мигрантларни ишга олаётган корхоналарни режали текширувдан озод этиш таклиф этилмоқда. Шу ҳақидаги қонун лойиҳаси 2020 йил кузда Давлат Думасига тақдим этилади.

***

Халиф Хафтар Триполига ҳужум уюштиришга тайёрланмоқда.

Ливияда тинчлик ўрнатиш музокараларида иштирок этиб, лекин ҳужжатларни имзоламай Москвани тарк этган Ливия миллий армияси (ЛМА) қўмондони Халифа Хафтар миллий келишув ҳукумати позициясига навбатдаги ҳужумни уюштирмоқчи, деб хабар беради Туркиянинг Anadolu ахборот агентлиги. Маълум бўлишича, ҳозир Хафтар армияси ўз кучларини Триполи жанубига тўпламоқда.

***
Россия Шри-Ланкага ҳарбий техникалар харид қилиши учун кредит ажратади. Россия Шри-Ланкага олтита Су-30 қирувчи самолёти ва бир нечта БТР-82А зирҳли техникаларини сотиб олиш учун кредит ажратишга тайёр. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Колумбияга ташрифи чоғида маълум қилинди, дейилади “Коммерсантъ” нашри тарқатган хабарда.Хабарда таъкидланишича, Сергей Лавров ташрифи чоғида Россия билан Шри-Ланканинг халқаро майдонларда позицияларини мувофиқлаштириб бориши муҳимлигини таъкидлаган.

***
Эронда илк бор Украина самолётининг ҳалокатига алоқадор шахс ҳибсга олинди. Ҳибсга олинган Эрон ҳарбийлари сони ҳақида маълум қилинмаган, бошқа тафсилотлар ҳам берилмаган. Бундан аввалроқ Эрон президенти Хасан Руҳоний самолётни уриб туширган эронлик ҳарбийларни суд ҳукмига тортилишига ваъда берган эди.

****

Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғон агар Ливия миллий армияси қўмондони Халиф Хафтар ҳарбий ҳаракатларни тўхтатмаса Анқара унга сабоқ бериб қўйишини маълум қилди.
“Агар Хафтар ҳужумни тўхтатмаса унга сабоқ бериб қўямиз “, деди Туркия президенти адолат партиясининг парламент фракцияси қаршисидаги чиқишида.

2 066
Саидмурод РАҲИМОВ, ЎзА