ЎзА Ўзбек

18.01.2018 10:13:58 Чоп этиш версияси

Дунё олимларининг кулгили хатолари

Сайтимизда олдинроқ нафақат ихтиро ва кашфиётлари, балки кулгили хатолари ҳам тарихда қолган олимлар ҳақида ҳикоя қилган эдик. Навбат Эдвин Хаббл ва Лайнус Полингга.

Эдвин Хаббл: Узр, сизни ёшроқ деб ўйлабман...

Эдвин Хаббл.jpgХХ асрнинг атоқли фалакшуносларидан бири Эдвин Пауээл Хаббл америкалик бўлиб, 1889-1953 йилларда яшаган.

У олам чексиз эканлиги, коинот Сомон йўли билан билан чегараланмаслигини биринчилардан бўлиб айтган. У таъкидлаганидек, бизнинг галактикамиз космосда заррадек бир гап. Аммо астраном борлиққа ёш беришда адашган экан.

1929 йилда у ўз ҳисоб-китобларига асосланиб, олам 2 миллиард ёшда деган хулоса келади. Аммо, орадан кўп ўтмай, физиклар унинг адашганини исботлашади. Аслида бизни ўраб турган чег-чегарасиз борлиқнинг ёши 3-5 миллиард йилга тенгдир.

Лайнуснинг тиши ДНКга ўтмади

Лайнус Полинг.jpg1901-1994 йилларда яшаган Лайнус Полинг ҳам америкалик олим. Кимё соҳасида изланишлар олиб борган Лайнус Нобель мукофотини икки марталаб олган. Мукофотни учинчи марта қўлга киритаман деганда уни доғда қолдиришди.

Ўтган асрнинг 50 йилларида у ДНК қурилмаси устида иш олиб боради. Худди ўша вақтда бошқа олимлар - Фрэнсис Крик ва Жеймс Уотсон ҳам айни шу йўналишда илмий изланишлар олиб бораётган эди. Ва улар Лайнусдан "Нобель"ни илиб кетишди. "Рақиблари"нинг тадқиқоти билан танишган олим хатога йўл қўйганини англайди. Ҳа, у "аниқлаган"дек, ДНК спирали уч томонлама эмас икки томонлик экан.