ЎзА Ўзбек

03.08.2020 Чоп этиш версияси

Дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони қанчага етгани маълум қилинди

Дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони қанчага етгани маълум қилинди

Дунё бўйича коронавирусга чалингани расман тасдиқланган беморлар сони 18 миллиондан ошди, деб маълум қилди АҚШдаги федерал ва маҳаллий ҳукумат, шунингдек ОАВ ва бошқа очиқ манбаларда эълон қилинган маълумотларни умумлаштириб бораётган Жонс Хопкинс университети.

Университетнинг тарқатган сўнгги маълумотига кўра, дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони 18 миллион 17 минг 556 кишига етди. 687 минг 930 бемор вафот этган.

Энг кўп инфекция юқтириш ҳолати АҚШда кузатилмоқда. Бу мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 4,4 миллион кишини ташкил этади.

АҚШ ўлим ҳолати бўйича ҳам дунёда биринчи ўринда (154 минг киши вафот этган) турибди. Ундан кейин Бразилия, Мексика, Буюк Британия, Ҳиндистон, Италия, Франция ва Испания бормоқда.

5 297
ЎзА