ЎзА Ўзбек

13.03.2019 15:37 Чоп этиш версияси

Дональд Трампнинг сайлов олди кампанияси собиқ бошлиғи Пол Манафортга нисбатан иккинчи марта ҳукм чиқарилади

Дональд Трампнинг сайлов олди кампанияси собиқ бошлиғи Пол Манафортга нисбатан иккинчи марта ҳукм чиқарилади АҚШ президенти Дональд Трампнинг сайлов кампанияси собиқ раиси Пол Манафорт иккинчи марта Вашингтондаги АҚШ туман судининг судьяси томонидан жазоланади. Манафорт ўтган ҳафтада молиявий жиноятлар ва чел элларда ноқонуний ҳисоб рақамларни ташкил қилиш каби айбловлар билан сал кам 4 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган эди.

Махсус маслаҳатчи Роберт Муллер 2016 йилги президент сайлови бўйича ўтказган суриштирув ишларда Пол Манафортнинг Кремль билан яширин алоқаларини фош қилди.

Вашингтондаги АҚШ туман судининг судьяси Амй Берман Жексоннинг айтишича, Манафортнинг жиноятлари учун унга 10 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Шунингдек, Амй Берман ўтган ҳафтада Виржиния штати судьяси томонидан Пол Манафортга нисбатан белгиланган 4 йиллик қамоқ жазоси кейинги бериладиган жазога қўшилиши ёки қўшилмаслиги суд жараёнида кўриб чиқилишини айтган.

ЎзА
2 004