ЎзА Ўзбек

18.03.2020 Чоп этиш версияси

АҚШда коронавирус билан боғлиқ ҳолат қандай? Дональд Трампнинг тавсиялари

АҚШда коронавирус билан боғлиқ ҳолат қандай? Дональд Трампнинг тавсиялари

Дональ Трамп Оқ уйда бўлиб ўтган АҚШда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазиятга бағишланган брифингда келгуси 15 кун ичида Қўшма Штатлардаги пандемия тарқалишини секинлаштиришга қаратилган умуммиллий кўрсатмаларни эълон қилди.

АҚШ Миллий соғлиқни сақлаш институти профессори Э.Фаузининг таъкидлашича, ушбу кўрсатмалар вирус тарқалиши билан боғлиқ вазиятнинг кейинги ривожланишига қараб тўлдирилиши ва ўзгартирилиши мумкин.

Оқ уй раҳбари мактабларни ёпишга ва 10 кишидан ортиқ кишиларнинг гуруҳ бўлиб йиғилмасликка, ихтиёрий саёҳатларни чеклашга, овқатланиш жойларига бормасликка чақирди, касалликнинг аломатларини сезган одамларга, шунингдек, кексаларга уйда қолишни тавсия қилди

Аҳолининг озиқ-овқат, дори-дармон ва асосий эҳтиёжларга бўлган талабининг ортиб боришини инобатга олиб, Трамп алоҳида инфратузилма (соғлиқни сақлаш, фармацевтика ва озиқ-овқат таъминоти) ишчиларини одатдаги иш жадвалига риоя қилишга чақирди.

Шунингдек, Италия ва Испания томонидан амалга оширилган умуммиллий карантинни жорий этиш режалари ҳақидаги миш-мишларни рад этди.

Шу билан бирга, Оқ уй раҳбарининг баёнотидан сўнг бир қатор штатлар қатор чекловлар жорий этилишини эълон қилди.

Коронавирус инфекциясининг энг юқори даражаси кузатилган Нью-Йорк штатида жорий йил 16 март ҳолатига кўра, 950 киши касалланган ва 9 киши вафот этган.

Америка метрополиси мери Билл де Бласио жорий йилнинг 17 мартидан бошлаб мактаблар, тунги клублар, кинотеатрлар ва концертларни вақтинча ёпиш тўғрисида қарор чиқарди.

Бундан ташқари, кўрсатилган санадан бошлаб барча ресторан, бар ва кафеларга озиқ-овқат этказиб бериш чекланган. Аввалроқ штат губернатори Эндрю Куомо жорий йилнинг 16 мартидан 20 апрелига қадар шаҳарнинг барча умумтаълим мактабларида дарслар вақтинча тўхтатилишини маълум қилганди.

Қўшни Нью-Жерси штатида ушбу чора-тадбирлар билан бир қаторда, кечки соат 8:00 дан бошлаб кўнгилочар муассасалар ва савдо марказлари ёпилиши, штат аҳолисига куннинг ушбу вақтидан кейин уйдан чиқмаслик тавсия этилди.

Касалликка чалинганлар сони бўйича иккинчи ўринда — Вашингтон штатида (777/48) 50 кишидан кўпроқ одам йиғилишига чекловлар ўрнатилди. Дўконлар, савдо марказлари, банклар ва ёқилғи қуйиш шохобчаларида одамларнинг кўпайиб кетишининг олди олинади.

Калифорнияда (519 киши касалланган, 6 ўлим), губернатор Г. Невс 65 ёшдан ошган барча аҳолига ўз уйларида қолишни маслаҳат берди, касалхоналар ва қариялар уйларига боришни тақиқлаб қўйди ва штатда 150 минг бошпанасизларни жойлаштириш учун меҳмонхона хоналарини сотиб олиш режаларини эълон қилди.

Шунингдек, давлат раҳбари бар, вино заводлари ва тунги клубларни ёпиш тўғрисида буйруқ берган.

Шунга ўхшаш чекловлар Чикаго, Огаё, Массачусетс, Пенсилвания ва АҚШнинг бошқа штатларида жорий этилган.

Умуман олганда, мутахассисларнинг фикрича, ушбу чоралар ўн миллионлаб одамларга таъсир қилади ва ҳатто Миллий гвардия кучлари бир қатор штатларга жойлаштирилса ҳам, назорат қилиш қийин бўлади.

ПРЕЗИДЕНТ ТАВСИЯЛАРИ

Президентнинг кейинги 15 кун ичида коронавирус тарқалишини секинлаштириш бўйича тавсияларидан

✅ Давлат ва маҳаллий ҳокимият кўрсатмаларини тингланг ва уларга риоя қилинг.

✅ Ўзингизни ёмон ҳис қилсангиз, уйда қолинг. Ишга борманг. Шифокорга кўрининг.

✅ Агар болангиз болалигини билмаса, уларни уйда сақланг. Уларни мактабга юборманг.

✅ Агар вирус оилангиздан бирортасига юққан бўлса, бутун оилангиз билан уйда қолинг. Ишга борманг. Мактабга борманг.

✅ Агар сизнинг қадрингиз бўлса, уйда қолинг ва бошқа одамлардан узоқроқ туринг.

Дональ Трамп коронавирус тарқалишини тўхтатиш учун шу ва бошқа тавсияларни бериб, вирусни бартараф этишда ҳар бир шахс қўлидан келганини қилиши жуда муҳим, деб ҳисоблади.

4 375
Абдулазиз РУСТАМОВ тайёрлади ЎзА