ЎзА Ўзбек

05.03.2019 15:02:54 Чоп этиш версияси

Дональд Трамп Зимбабве санкцияларини бир йилга узайтирди

АҚШ президенти Дональд Трамп Зимбабвега қарши санкцияларни бир йилга узайтирганини эълон қилди. Шунингдек, Трамп мамлакатнинг янги ҳукумати “ноодатий” сиёсат юритаётгани ва бу Америка ташқи сиёсатига мутлақо зид эканлигини айтиб ўтган.

Ушбу қарор бир нечта Африка давлатлари раҳбарларининг, хусусан, Жанубий Африка президенти Сирил Рамафосанинг Зимбабвега иқтисодий инқироздан қутулиш имкониятини бериш учун санкцияларни бекор қилиш керак деган фикрларига қарамасдан қабул қилинди.

АҚШ расмийларига кўра, ҳозирги вақтда Зимбабведаги 141 шахсга нисбатан АҚШ санкциялар қўллаган, жумладан, амалдаги президент Мнангагва ва собиқ президент Роберт Мугабелар ҳам санкциялар остида.

“Ушбу шахсларнинг хатти-ҳаракатлари ва сиёсати АҚШнинг ташқи сиёсати учун ғайритабиий ва ғайриоддий таҳдид солишда давом этмоқда“, - дейди Трамп.

Трамп маъмурияти санкциялар, президент Эммерсон Мнангагванинг ҳукумати Зимбабве қонунларидаги матбуот эркинлигини чекловчи ва норозиликларни таъқиқловчи қонунларни ўзгартирмагунча давом этишини айтган.